Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ЎФФ вакиллари Қўқонга боришди

Баҳо:
+ | -

Келаётган футбол мавсумида ЎФФ томонидан  жамоалар олдига катта талаблар қўйилган. Айни кунларда федерация вакиллари вилоятларга чиқиб жамоаларда ушбу талаблар бўйича қандай ишлар олиб борилаётгани билан қизиқмоқдалар.

7-8 январь кунлари Асқар Толибжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қўқонга ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад “Қўқон-1912” жамоасида мавсумга тайёргарлик жараёнлари қандай давом этаётгани билан танишиш, керакли кўрсатма ва маслаҳатларни беришдан иборат эди. Меҳмонлар Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб бу ерда давом этаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Стадионда футболчилар, матбуот ходимлари, юқори мартабали меҳмонлар ва мухлисларга яратилаётган шароитларни ўрганиб, ўзларининг керакли маслаҳат ва тавсияларини бердилар. Айни кунларда “Марказий” стадионда таъмирлаш ишлари жадал суръатда давом этмоқда. Мутахассислар стадион майдонининг ҳолатини яхшилаш борасида жиддий таклифларни ўртага ташладилар.

Шунингдек, федерация вакиллари “Қўқон-1912” жамоасига қарашли футбол мактабларида, Учкўприк туманидаги стадионда ва Қўқон шаҳар 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам бўлдилар.  “Қўқон-1912”нинг аёллар жамоаси ва мини футбол жамоалари тўп сурадиган стадион ва спорт залларида яратилган шароитларни ўрганган меҳмонлар, бу ерларда қилиниши лозим бўлган вазифаларни белгилаб беришди.

ЎФФ вакиллари  “Қўқон-1912” футбол клуби офисига ташриф буюриб клуб раҳбарияти билан суҳбат ўтказдилар ва тегишли меъёрий ҳужжатлар билан танишиб чиқдилар.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 08:24, 10.01.2018.
Ўқилди: 1965 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик