“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер бугун “Челси”га қарши ўйинда ярим ҳимоячи Алексис Санчесни биринчи дақиқадан бошлаб майдонга туширади.
Маълум бўлишича, Санчеснинг қишги трансферлар мавсумида “Манчестер Сити”га ўтиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Санчес ёзда эркин агентга айланади “шаҳарликлар” трансфер учун “Арсенал”га 20 миллион фунт таклиф этишган, аммо “канонирлар” футболчи учун 35 миллион евро сўрашмоқда.
“Лондон дербиси”да Месут Ўзил ва Аарон Рэмзилар майдонга тушмасликлари кутилмоқда.
“Челси” – “Арсенал” ўйини 11 январь кунига ўтар кечаси соат 01:00да бошланади.