Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Дилшод Нуралиев умрбод футболдан четлатилган шогирдлари ҳақида: «Бу — жуда оғир жазо»

Баҳо:
+ | -

Таниқли футбол мутахассиси, 2012 йили Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини Осиё чемпионига айлантирган мураббий Дилшод Нуралиев ЎФФ қарори ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 январ куни Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ёши кичрайтирилган футболчиларни умрбод футболдан четлаштиришга қарор қилган эди. Улар орасида икки нафар 2012 йилги Осиё чемпионатида ўйнаган футболчи борлиги эълон қилинган, аммо Нуралиевнинг айтишича, қитъа чемпиони бўлган футболчилар орасида Зокир Аҳмадалиев йўқ.

«ЎФФ қарорини эшитиб, ғалати аҳволга тушдим. Чунки умрбод футболдан четлатилган футболчиларнинг кўпчилигини танийман ва инсон сифатида қаттиқ ҳурмат қиламан. Аммо бу — уларнинг хатоси. Балки шахсан уларнинг эмас, эҳтимол ота-онаси, мураббийи ёки ён-атрофдаги бошқа одамларнинг нотўғри маслаҳати маҳсули бу. Чунки ёш кичрайтириш бир кунмас-бир кун албатта фош бўлиши аниқ.

Улуғбек Давлятов ва Зокир Аҳмадалиев (аслида уларнинг асл исмлари Нуриддин Ҳасанов ва Дилшод Аҳмадалиев бўлиб чиқди. Изоҳ — таҳририятники) «Бунёдкор» тарбияланувчилари ҳисобланади. Аммо менимча, уларнинг ёши кичрайтирилганини ҳатто мураббийи Лушчан ҳам билмаган. Чунки буни текшириш ва аниқлаш осон эмас.

Осиё чемпиони бўлган йигитлар ичида Улуғбек Давлятов бор эди, аммо Аҳмадалиев таркибга кира олмаган.

Интернетда ўқидим — Давлятов жаҳон чемпионатида қатнашган деб ёзишибди. Аммо унинг ёши кичрайтирилгани чемпионатга кетиш олдидан, ҳужжатлар топшириш вақтида ошкор бўлган ва у жаҳон биринчилигига олиб кетилмаган эди.

Умрбод футболдан четлаштириш — оғир жазо. Чунки бу ерда нафақат футболчи, балки мураббийларнинг ҳам бир неча йиллик машаққатли меҳнати бор. Бир боланинг футболчи бўлиб етишиши, терма жамоа таркибидан ўрин олиши осон эмас. Йиллар давомида қилинган меҳнат бир пул бўлиши албатта, ачинарли. Аммо федерациянинг ёш кичрайтириш муаммоси билан боғлиқ ислоҳотларини қўллаб-қувватлашимиз лозим. Чунки бу футболимизда йиллар давомида жуда чуқур илдиз отган энг оғриқли муаммолардан бири. Унга қарши курашда эса қурбонликлар бўлиши табиий», — деди Дилшод Нуралиев «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталига берган интервюсида.

Манба: xabar.uz
Киритилди: 17:50, 10.01.2018.
Ўқилди: 10647 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.