Германиялик мутахассис, ўтмишда "Интер" сафида тўп сурган Юрген Клинсманн ҳамон бу жамоа ўйинларини кузатиб боришини айтди.
"Мен "нерадзурри"нинг ўйинини телевизорда кузатиб бораман. "Интер" мухлислари билан жамоа ўртасидаги алоқа жуда чуқур. Мухлислар ўта талабчан. Менинг "Интер"им ўзгача жамоа эди, чунки ҳар бир киши ўзгани ўта ҳурмат қилар эди. Мен ҳеч қачон президент Эрнесто Пеллегрини уйидаги тушликни ээсдан чиқармайман. У ажойиб президент эди, менга кўп нарсаларни ўргатган.
Милан яна футбол пойтахти бўлиши керак. Бунинг учун аввало "Интер" ва "Милан" яна кучлилар сафига қайтиши керак", - дейди Клинсманн.