Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Навбаҳор» ўртоқлик ўйинида «Оқ-тепа»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Бундан бироз вақт олдин "Оқ-тепа" ўйингоҳида "Навбаҳор" - "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги назорат ўйини якунланди. Учрашувда жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув биринчи бўлим бошларида Дилшод Шарофитдинов Азизбек Турғунбоевнинг тўп оширишидан кейин бир ҳимоячини алдаб дарвозанинг олис бурчагини нишонга олиб ҳисобни очди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса "Оқ-тепа" футболчилари ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқишди. Иккинчи бўлим бошларида Азамат Алланиёзов жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Кейинчалик Жаҳонгир Меҳмонов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга эришди. Айнан шу ҳисоб баҳс якунига қадар ўзгармади.
Мазкур учрашувда мураббийларимиз икки нафар янги футболчини кўрикдан ўтказганликларини айтиб ўтиш жоиз. Ўтган мавсумда “Нефтчи” дарвозасини қўриқлаган Абдумавлон Абдужалилов ва мавсум иккинчи ярмида “Обод” сафига қўшилган Иброҳим Абдуллаевлар шулар жумласидандир. Ушбу футболчилар машғулотлар ва назорат ўйинларида ўзларини кўрсата олишса “Навбаҳор” жамоасига ўтишлари мумкин бўлади.
Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Абдумавлон Абдужалилов, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Иброҳим Абдуллаев, Авазбек Маматхўжаев, Азизбек Турғунбоев, Остон Ўрунов, Дилшод Шарофиддинов, Зоҳир Пиримов, Аъзам Алиев, Азамат Алланиёзов. Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Хурсанов, Равшан Дўстматов.

“Навбаҳор” ФК матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:51, 11.01.2018.
Ўқилди: 2579 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик