Кириш Регистрация

ОФК U23. Қатар ғалаба қозонди. Энди нима бўлади?

Баҳо:
+1 | -

Хитойда давом этаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида "А" гуруҳининг 2-тури доирасида яна бир ўйин бўлиб ўтди. Қатар терма жамоаси Уммонга қарши майдонга чиқди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тугаши арафасида қатарликлар яхши комбинация ташкил қилишди ва Акром Афиф бирга-бир вазиятдан самарали фойдаланди. Қатар олимпиячилари ўйин давомида устунликка эришишди, аммо улар рақиб дарвозасини бошқа ишғол эта олишмади.

Ушбу ғалабадан кейин Қатар ўз очколарини 6тага етказди. Аммо улар ҳали чорак финал масаласини тўла ҳал этишмади. Сўнгги турда Уммонга қарши майдонга чиқадиган Ўзбекистон терма жамоаси 2та тўп фарқи билан ғалаба қозонгани мақсадга мувофиқ. Шунда терма жамоамиз тақдири параллел кечадиган рақибларнинг ўзаро ўйинига боғлиқ бўлмайди.

ОФК U23, "А" гуруҳи, 2-тур
УММОН - ҚАТАР - 0:1
Гол: Акром Афиф (43)

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Қатар 2 2 0 0 2-0 6
2 Ўзбекистон 2 1 0 1 1-1 3
3 Хитой 2 1 0 1 3-1 3
4 Уммон 2 0 0 2 0-4 0
Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:16, 12.01.2018.
Ўқилди: 20984 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик