Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Андижон» назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик олиб бораётган “Андижон” бугун иккинчи босқич йиғинидаги дастлабки назорат учрашувини ўтказди. 

Спарринг рақибимиз “Навбаҳор” ёшлар жамоаси бўлди. Андижон шаҳар, Шўрбулоқ даҳасида жойлашган “ФИМИ” сунъий майдонида кечган баҳс иккалда жамоа мураббийлари учун ҳам ҳақиқий синов бўлди дейиш мумкин. Боиси ўйиннинг ҳар бир тайми 60 дақиқадан иборат бўлиб, мураббийлар ихтиёридаги ҳар бир футболчига бир таймдар ўйнаш имконини берди ва бу орқали улар кўрикда бўлиб турган ўйинчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди. 

Учрашувнинг биринчи бўлими андижонликларнинг бенефисига айланиб кетди. Аввалига Миршоҳид Олимов боши билан дарвоза тўрини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди. Ушбу марказий ҳимоячи бунгача “НБУ-Осиё” жамоасида ўйнаб келаётганини айтиб ўтиш лозим. 

Иккинчи гол ҳам ўзини узоқ вақт куттириб қўймади. Асли анждижонлик бўлган ва ўтган мавсум фаолиятини қўшни Қирғизистон чемпионатида ўтказган Алишер Тўхтасинов дарвозага зарба беришга ноқулай тарзда турган бўлишига қарамай, ўнг оёқда аниқ зарба бериб, иккинчи голни киритди. 

Орадан бироз вақт ўтгач, Тўхтасинов ўз дублини расмийлаштирди. Бу сафар у рақиб посбонини боши билан йўллаган зарбаси орқали ожиз қолдирди. 

Тайм шу тариқа мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. 

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам таркиб бутунлай ўзгарди. Янги кучлар ўйинни кучайтиришга харакат қилган бўлсада, стадионга ташриф буюрган мухлислар битта голга гувоҳ бўлди холос. “Янгиер” жамоасидан таклиф этилган иқтидорли ҳужумчи Уйғун Бобоназаров кучли ва аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этиб, ўйинда якуний нуқтани қўйди. 

Шундан сўнг дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди. Шу тариқа “Андижон” назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. 

14.01.2018 йил

Назорат учрашуви.

“Андижон” – “Навбаҳор” 4:0 (3:0).

Андижон. “ФИМИ” стадиони.

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Элзиёд Исомиддинов, Хушнуд Суюнбооев.

“Андижон”: Илёс Исмоилов, Шохруҳ Эргашев, Абдурасул Комилов, Миршоҳид Олимов, Аббос Пўлатов, Суннат Абдуллажонов, Усмонали Исмоналиев, Жаҳонгир Маҳсудов, Мақсуд Маҳмудов, Алишер Тўхтасинов, Алишер Абдувоҳидов. 

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Зуҳриддин Қаҳҳоров, Акмал Раҳматуллаев, Сирожиддин Еттибоев, Ориф Абдуғаниев, Рамзиддин Тўхтаназаров, Миржалол Ражабов, Уйғун Бобоназаров, Абдулло Абдулазизов, Аҳрор Ўктамов, Зийнатилло Икромжонов, Бунёд Жакбаров, Абдураҳмон Комилов. 

Голлар: Миршоҳид Олимов. Алишер Тўхтасинов. Алишер Тўхтасинов. Уйғун Бобоназаров. 

“Бургутлар”нинг Андижондаги ўқув-йиғини давом этади. 

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:11, 14.01.2018.
Ўқилди: 2749 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.