Кириш Регистрация

Гиггз бугун Уэльс терма жамоаси бош мураббийига айланади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» кулиб собиқ ярим ҳимоячиси Райан Гиггз бугун Уэльс терма жамоаси бош мураббийига айланади.

Уэльс футбол ассоциацияси 44 ёшли мутахассис билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Ассоциация, шунингдек, Крэйг Беллами, Ошиан Робертс ва Марк Боуэн номзодларини ҳам кўриб чиққанди.

Гиггз Уэльс терма жамоаси таркибида 64та ўйинда майдонга тушган. У мураббий сифатида бир неча йил давомида «МЮ» мураббийлар штабида ишлади. Шунингдек, у 2014 йил баҳорида манкунианликлар бош мураббийи вазифасини бажарган.

Уэльс терма жамоасининг аввалги бош мураббийи Крис Коулмэн ноябрь ойида ўз лавозимини тарк этиб, «Сандерленд»ни бошқариб келмоқда. Уэльс ЖЧ-2018 саралаш босқичида "D" гуруҳида 3-ўринни олди ва Россияга бормайдиган бўлди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:46, 15.01.2018.
Ўқилди: 2386 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.