“Нант” клуби ҳимоячиси Диего Карлос “ПСЖ”га қарши учрашув (0:1) да қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этди.
Ўйиннинг 90-дақиқасида парижликлар қарши ҳужумга чиқиб кетишади, уни тўхтаман дея ортга қайтаётган Карлос тўсатдан ўйинни бошқараётган ҳакам Тони Шапрон билан тўқнашиб, уни йиқитиб юборади.
Ҳакам майдонга йиқилгандан сўнг оёғи билан футболчини чалиб йиқитишга ҳаракат қилади ва дарҳол ўрнидан туриб, футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатади.