Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес «Вильярреал» жамоасидан учралган мағлубиятдан сўнг жуда ҳам жаҳли чиққан.
Diario Gol нашрининг хабар беришича, Флорентино Перес жамоасининг навбатдаги мағлубиятидан сўнг жуда ҳам жаҳли чиққан. Клуб раҳбари ўз атрофидагиларига кейинги мавсумда 9 нафар футболчидан воз кечишини айтиб ўтган.
Перес энг катта эътиборини Роналдуга қаратиб, унинг маошини ошириш ҳақидаги талабларидан чарчаганини таъкидлаган. Португалиялик ортида Бэйл ва Бензема ҳам кўриш истаги йўқ.
Бундан ташқари мадридликларнинг раҳбарига доимий умидли 28 ёшли Начо ва ўзини йўқотиб бораётган Марсело ҳам керак эмас. Рўйхатнинг охирида Навас, Хакими ва ҳаттоки Модрич билан Варан ҳам ўрин олган.
Перес 2018 йилнинг ёзида янги «Реал» таркибини шакллантирмоқчи ва ўз навбатида Зиданга ишончини сақлаб қолган.