Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш учун асосий даъвогар аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -2

Сербия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Славолюб Муслин Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш учун энг асосий номзод бўлиб турибди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар Tribuna.Uz‘га маълум қилган.

Маълумотларга кўра, Сербия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга рози бўлган. Ҳозирча унинг шартнома муддати ва шартлари борасида аниқ маълумотлар йўқ. Яқин 48 соат давомида Ўзбекистон терма жамоасининг янги мураббийи таништирилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ўз терма жамоаси билан 2018 йилги мундиал йўлланмасини қўлга киритган, аммо терма жамоада фаолиятини тўхтатган мураббий бош мураббийликка тайинланиши мумкинлигини билдирганди. Шунингдек декабрда эълон қилинган номзодлар орасида ҳам айнан Муслин номи тилга олинган.

Маълумот учун, Славолюб Муслин бошчилигидаги Сербия терма жамоаси Европа минтақаси саралаш босқичи ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаб ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритганди. Аммо ўтган йилнинг октябрида Сербия футбол федерацияси билан фикри бир жойдан чиқмай қолган Муслин икки томон келишувига биноан истеъфога чиққанди.

Ўтган йил сўнгида Муслинга Босния ва Герцеговина терма жамоасини бошқариш таклифини билдиришган, бироқ 64 ёшли мутахассис бу таклифга рад жавобини бериб, буни қуйидагича изоҳлаганди: «Биринчи бўлиб Босния футболи раҳбарларидан телефон қўнғироғи бўлди. Аммо бу таклифни рад этиб, уларга яхшиси бошқа мураббий билан алоқага чиқишни маслаҳат бердим. Менга ҳозир Босниядан кўра, қизиқарлироқ бўлган терма жамоалардан таклифлар бўлмоқда», деганди Муслин.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 16:35, 15.01.2018.
Ўқилди: 28656 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.