“Нант” ҳужумчиси Ясин Баммажамоадоши Диего Карлоснинг ПСЖга қаршиучрашув (0:1) даги четлатиши ҳақида ўз фикрлани билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Карлос 90-дақиқада парижликлар ҳужумини тўхтатиб қолиш пайида ҳакам Тони Шапронни йиқитиб юборади. Шундан сўнг ҳакам майдонга йиқилиб тушади ва футболчиниг оёғига зарба беради ва иккинчи сариқ карточкани кўрсатади.
“Бошида нима бўлганини тушунмадим. Энди эса шуни тушунябманки, қандайдир ғалати воқеа содир бўлган экан. Карлос йиқилмагандан кейин ҳакам унинг оёқларига тепди. Майдондан четлатди ва бизнинг дарвозамиз томон жарима белгилади. Қизиқ, у аввал ПСЖда ўйнаганми?” — деди Бамму.