Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Икром Алибоев: «Ҳатто хориждан таклифлар олдим»

Баҳо:
+ | -1

Амалдаги чемпион - «Локомотив» ўқув-машғулотлар йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида давом эттирмоқда. Илк хориж йиғинида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклаш ҳамда ўртоқлик ўйинлари асносида амалиётни яхшилашга қаратилади.

Дарвоқе, «Локо» машғулотларида ўтган мавсум якунида бутсаларини михга илган Темур Кападзе мураббий сифатида иштирок этяпти. Демак, Копа ҳам Мирко Йеличич бошқарувидаги штабдан жой олди. «Локомотив» делегацияси сафарга жўнаб кетишидан аввал жамоа ярим ҳимоячиси Икром Алибоевни махсус суҳбатга чорладик.

Зеро, 2012 йилдан буён «темирйўлчилар» шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчи Янги йил байрами арафасида клуб шартномаси муддатини 2 йилга узайтирганди.

Маълумот учун айтиш жоиз, Икром ортда қолган мавсум олий лига доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушди (жами 1769 дақиқа ҳаракатланди) ва рақиблар дарвозасига 4та гол уриб, 3 бора сариқ карточка олди.

- Икром, ўтган мавсум «Локомотив» учун кутилганидан ҳам омадли келди - жамоангиз кетма-кет иккинчи йил «олтин дубль» қайд этди. Бу муваффақиятнинг бош омили рақобатдан холи бўлганингларми ёки...?

- Ғалабаларимизнинг асосий сабаби - мураббийларнинг тинимсиз изланишлари ва меҳнатлари. Қолаверса, клуб раҳбариятининг юксак эътибори ҳам муҳим аҳамият касб этди. Яна шуни қўшимча қилишим керак, бизда ажойиб ва аҳил коллектив, яъни жамоа йиғилган.

Рақобатга келсак, ундан холи эмасдик. Мисол учун, иккинчи даврада «Насаф» изма-из таъқиб этди. Айни шу ҳолат бир лаҳзага ҳам бўшашишимизга йўл қўймади.

- «Локомотив»нинг чемпионатдаги энг қийин ғалабаси сифатида қай бирини тилга оласиз?

- Аслида осон ўйиннинг ўзи кузатилмади, ҳисоб. Лекин биринчи давра доирасида «Пахтакор»га қарши кечган сафар ўйинида жуда қийналдик. Ўша учрашувни энг мураккаблари қаторига қўшиш мумкин.

- Жамоанинг энг аламли мағлубияти-чи?

- Қизиғи, аламли мағлубият ҳам «Пахтакор» билан ўйинда рўй берди. Иккинчи даврадан ўрин олган ўзаро учрашувда сезиларли устунликка эришганимизга қарамай, буни натижада акс эттиролмадик.

- «Шўртан» майдонидаги мағлубият тасодифмиди?

- Йўқ. «Шўртан» ўша куни ҳақли ғалабага эришганди. Шахсан мен «Шўртан»дан қабул қилинган мағлубиятни тасодифга йўймайман. Ғузорликлар ажойиб ўйин кўрсатиш асносида устун келишганди.

Эътибор берган бўлсангиз, «Шўртан» ўз майдонида пойтахтнинг барча жамоаларини мағлубиятга учратди. Шунинг ўзиёқ фикрим тўғрилигига асосдир.

- Кўпчиликнинг фикрича, «Локомотив»да икки нафар бош мураббий бор: Йеличич ва Микляев. Клуб футболчиси сифатида бу мураббийларнинг асосий ваколатлари ҳақида маълумот бера оласизми: ким таркиб тузади, ким кўрсатма беради?

- Ҳар иккиси машғулотларни бирдек бошқаради. Тўғри, ишнинг катта қисмини Мирко Йеличич бажаради. Дейлик, ўйинлар учун тактикани ҳам, кўрсатмаларни ҳам айнан австралиялик мураббий белгилайди.

Билишимча, Миркода PRO-лицензияси йўқлиги сабаб, расмий ҳужжатларда Андрей Микляев бош мураббий сифатида кўрсатилмоқда.

- Мавсум якунлангач, сизда бироз иккиланиш кузатилди. Зеро, олдингизда жамоада қолиш ёки бошқа клубга ўтиш масаласи кўндаланг турганди. Мана, охир-оқибат, «Локомо-  тив»да қолдингиз. Бир тўхтамга келишда нечоғли қийналдингиз?

- Аслида бу борада ортиқча бош қотирмадим, ҳисоб. Ахир «Локомотив» мен учун худди иккинчи уйдек бўлиб қолди. 6 йилдан буён «темир-йўлчилар» шарафини ҳимоя қиляпман.

Тўғри, бошқа жамоалардан жуда кўп таклифлар тушди. Хусусан, хориж клубларига ҳам чақиришди. Лекин якунда «Локомотив»да яна 2 йил ўйнашни маъқул кўрдим.

- Хорижда фаолият юритиш ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Нима учун бундай имкониятдан фойдаланмадингиз?

- Ҳа, хориж клублари таклифлари молиявий томондан зўр эди. Лекин айни пайт бундай чорловларни қабул қилишда шошилмаслигим керак. Ҳар ҳолда, салоҳиятимни яхшироқ чемпионатлар ва кучлироқ клубларда синаб кўришни хоҳлайман.

- Қизиқ, айнан қайси клублар сиз билан алоқага чиққанди?

- Келинг, шу ҳақда гапирмайлик. Ахир транфсер амалга ошмади-ку! Айтмоқчиманки, энди жамоалар номини айтишдан маъно йўқ. 

- Кўплаб футболчиларимиз вақтида хориж жамоалари таклифини қабул қилмай, кейин афсусланишган. Яъни фурсатни бой беришган...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:53, 17.01.2018.
Ўқилди: 4871 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик