Кириш Регистрация

Боян Кркич «Сток Сити»га ёрдам бермоқчи

Баҳо:
+ | -

“Алавес” форварди Боян Кркич “Сток Сити”га қайтишни истамоқда. Эслатиб ўтамиз, Кркичнинг трансфер ҳуқуқи аслида “Сток Сити”га тегишли бўлиб, футболчи айни пайтда ижара асосида “Алавес”да ҳаракат қилмоқда.

27 ёшли ҳужумчи “Алавес” билан амалдаги шартномани бекор қилиб, жамоасини Англия премьер-лигасидан тушиб кетмаслиги учун ортга қайтишни режалаштирган. Эндиликда ушбу масалани жамоанинг янги бош мураббийи Пол Ламберт ҳал қилади.

Маълумот учун, “Сток” АПЛнинг 23-туридан сўнг 20 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди. Боян эса “Алавес” сафида 12 марта майдонга тушиб, атиги битта гол урган.

Манба: www.soccer.ru
Киритилди: 01:43, 18.01.2018.
Ўқилди: 3054 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.