Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клуби раҳбарияти ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг “Арсенал”га ўтиши мумкинлигини инобатга олиб, унинг ўрнига номзод изламоқда.
“Боруссия” габонлик футболчи ўрнига “Краснодар” ҳужумчиси Фёдор Смолов ва “Челси”дан Миши Батшуайи вариантини кўриб чиқяпти. Ҳозирча трансфер ҳақида маълумотлар ошкор қилинмаяпти.