"ПСЖ" ҳуумчиси Марко Верраттининг собиқ агенти Донато Ди Кампли парижликларнинг трансфер сиёсати ва Неймар ҳақида фикр билдирди.
Верратти ҳақида
"Мен ҳаётимда энг кўнгилсиз тажрибани бошдан кечирдим. Миннатдорчлигим - ноль. Мен учун Верратти мавжуд эмас. Мен клуб билан эмас, бутун бошли мамлакат билан жанг қилдим. Мени кесак каби улоқтириб юборишди".
Неймар ҳақида
Неймарни ҳеч ким Париждан олиб кета олмайди. Бу бошқа ўйинчиларга ҳам таалуқли. Жамоа бошқа исталган жамоадан кўра катта кучга эга ва футболчилар олтин қафасда сақланади. Улар буни рад этолмайдилар, чунки бундай шартномаларни бошқа жамоаларда тузиб бўлмайди. Улар Лига 1 - бир клубдан иборат қўғирчоқ чемпионат бўлганига қарамай, ўша ерда қоладилар".
Пасторе ҳақида
"Мен таътилда Пасторе билан бўлганман, у ажойиб йигит. Унга кам майдонга тушаётгани ёқмаслиги аниқ, аммо унинг Паридашги шартномаси..."