"Реал" президенти Флорентино Перес мавсум якунида жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни бошқа клубга қўйиб юборишга рози бўлди.
2021 йилгача тузилган амалдаги шартнома бандига кўра, португалиялик футболчи учун тўланадиган товон пули 1 миллиард евро қилиб белгиланган. Шу тариқа, томонлар келишиб олишлари керак.
Роналду "ПСЖ", "Тяньцзинь Цюаньцзянь" ва "МЮ" клублари сотиб олишга тайёрлар. Манчестерликлар Алексис Санчес трансферидан қатъий назар ўзининг соблиқ футболчисини қайтаришга тайёрлар
Аввалроқ, Роналдунинг трансфери "МЮ"га маош ва агент ҳақиниқўшиб ҳисоблаганда 400 миллион еврога тушиши айтилган эди.