Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Александр Глеб: «Иньеста – шунчаки, компьютер одам»

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ ўйинчиси Александр Глеб россиялик журналистлар билан бўлган суҳбатда Филиппе Коутиньонинг трансфери борасида ўз фикр­ларини билдириб ўтди.

- «Барселона» Коутиньо учун «Ливерпул»га 120 миллион евро тўлади. Бундан ташқари, катта бонуслар ҳам бор. Футбол олами ақлдан озяптими?

- Ҳа, шундай. Олдин Криштиану Роналдуга тўланган катта пуллар, Бэйл ҳақида гапириларди. Кейин барчаси ўзгариб кетди. 120 миллион... Ҳозирги бўлаётган трансферлар ақлдан оздиради. Яна бир-икки йилдан сўнг трансфер учун ярим миллиард одатий ҳолга айланиб қолиши ҳеч гап эмас.

- Бундай харидлардан сўнг футбол томоша қилиш истаги йўқолмайдими?

- Нега энди? Истак йўқолмайди. Бу клубларнинг иши. Шунча маблағ сарфлашга қарор қилишдими, трансферни келишиб олдиларми, бу ҳаммани қо-ниқтир­япти. Тўғри, суммалар катта. Лекин бу биринчи шундай ҳолат эмас-ку.

- Коутиньо 120 миллион еврога арзийдиган шунчалик кучли футболчими?

-  Бэйл ўзига тўланган пулга муносибми? Неймар-чи? Албатта, муносиб эмас. Шунчаки, ҳозир барчаси ўзгариб кетди. Қанча кўп давом этса, шунча қизиқарли бўлаверади. Ҳатто нима бўлишини ҳам билмайсиз.

- Ҳозир Англия ёки Испанияда ўйнамаётганингиздан афсусда эмасмисиз?

- Ҳа. Афсуски, ҳозир 22 ёшда эмасман.

- Яхши ишлаб олган бўлардингиз.

- Давр ўзгаряпти. «Штутгарт»да ўйнаётганимда Балаков энг қиммат футболчи эди. Кейин ўйинчилар нархи икки бараварга кўтарилиб кетди. Ҳамма қаерга қараб кетяпмиз, деб ўйлаганди. Ҳозир эса молиявий тарафдан ўсиш жиддий олдинлади.

- Бунинг қандайдир ижобий тарафларини кўряпсизми?

- Булар ёш футболчилар учун яхши ўрнак. Ишланг, меҳнат қилинг, барчаси ўзингизга боғлиқ. Ҳам ўйнаб, ҳам пул ишлаб олиш мумкин.

- Умуман олганда, Коутиньо сизга ёқадими?

- Ҳа.

- Бу футбочи «Барселона» даражасидами?

- Билсангиз, «Барса» ўзгарди ва олдингидек эмас. Менимча, Коутиньо каталонияликларнинг ўйинига мос тушади. Техник ва креатив йигит. Балки курашларда унчалик яхши эмасдир. Лекин Испанияда Англиядаги каби курашиш шарт эмас.

- Энди Месси ва компания Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонадими?

- Нима учун ишонч билан айтяпсиз? Бир футболчи ҳаммасини ҳал қила олмайди. ЕЧЛ ғолиблиги учун даъвогарлар кўпчиликни ташкил қилади. Бунинг устига, Коу­тиньонинг Иньеста даражасига чиқиши учун ҳам вақт керак. «Ливерпуль» ва «Барселона»да ўйнаш бошқа-бошқа нарса.

- Яқинда 2017 йилнинг рамзий терма жамоасини туздингиз. Унга Коутиньони киритмадингиз. Нима учун?

- Менимча, ундан кучлироқ футболчилар бор.

- Азар, Де Брюйне?

- Ҳа, у Азарга имкониятни бой беради. Бельгиялик АПЛнинг энг креатив футболчиларидан бири. Юқорида айтганимдек, Иньестани Коутиньодан баланд қўяман. Андреас - шунчаки, компьютер одам! У ҳамма нарсани кўра олади.

- Айтганча, Криштиану Роналдуни нега рамзий термангизга киритмадингиз? Бунга олдин «Барса»да ўйнаганингиз сабабми?

- Гап унда эмас. Шунчаки, 11 кишидан иборат рамзий терма жамоани тузиб беришимни сўрашди. Олдинги чизиққа Месси ва Неймарни қўйдим. Улар «Барса»да ажойиб жуфтликни ташкил қилишганди.

Қолаверса, Неймарнинг Криштианудан кам жойи йўқ. Лекин Роналдуни жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири деб тан оламан.

- Россиялик Фёдор Смоловнинг «Реал» аъзосига айланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабатингиз қандай?

- Бу шорт-лист қандайлигини билмаймиз. Ундан 100 киши ёки 2 киши ўрин олиши мумкин. Ҳар нима қилганда ҳам Фёдорга шундай клубнинг қизиқиш билдиргани ёқимли.

Смолов - кучли футболчи. Менимча, у «Красно­дар»­ни тарк этиши керак. Унга Англиядан таклиф бўлаётгани ростми?

- «Вест Хэм» қизиқиш билдираётгани тўғрисида ёзишди. Бу Смоловнинг даражасими?

- Смоловнинг даражаси? Тўғрисини айтадиган бўлсам, «Вест Хэм» «Краснодар»дан кучли. Англия - бу Англия. У ердаги барча клубларда ажойиб футболчилар тўп суришади. Фёдор «Краснодар»гача қаерда ўйнаган?

- «Динамо», «Анжи», «Урал».

- Мана, кўрдингизми? Агар у «Реал» ёки «Барселона»дан «Вест Хэм»га кўчиб ўтганида, даража ҳақида гапирсак бўларди.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:28, 21.01.2018.
Ўқилди: 1920 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.