Арда Турон "Истанбул Башакшеҳир" сафидаги дастлабки ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. "Бурсаспор"га қарши ўйиннинг 65-дақиқасида 30 ёшли футболчи захирадан майдонга тушди.
Учрашув тугаши арафасида у жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба билан дарвозанинг яқин "тўққизлиги"ни забт этди. Якунда "Истанбул Башакшеҳир" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, "Истанбул" Арда Туронни 2,5 йилга "Барселона"дан ижарага олди.