Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Ислом Тўхтахўжаев: «Илтимос, фақат Бабаян ҳақида сўраманг!»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби Дубайда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

Сафарда улар Россия Премьер-лигаси иштирокчиси “Рубин” клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб дуррангга имзо чекишди (0:0).

Учрашувдан сўнг “Локомотив” жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевни суҳбатга чорладик.

- “Рубин” - “Локомотив” (0:0) ўйини ҳақида қисқача фикрингиз?

- Ушбу учрашувни биз учун фойдаси кўп бўлди. “Рубин” клубининг тарихи бор, улар кучли жамоа.  Уларга қарши ўйнаш фойдали деб ҳисоблайман. Биз янги тактика устида ишлаяпмиз. Яна шуни айтиш жоизки, хатоларимиз устида ишлаяпмиз ва  бу янги мавсумда ўз самарасини беради албатта.

-Жамоа таркибидаги ўзгаришлар қандай? Янги  футболчиларни жамоага мослашиши тўғрисида нима дея оласиз?

- Албатта таркибимиздаги янги футболчилар жамоага мослашишмоқда, биз уларга бу борада кўмаклашаяпмиз. Улар яхши тааъссурот уйғотмоқда. Биз улар билан ғалабалар сари бора оламиз. 

-Янги  футболчилардан кимнинг ҳаракатларини ижобий баҳолай оласиз?

- Алоҳида кўрсата олмайман, чунки эндигина улар билан иккинчи учрашувни ўтказдик. Менга кўпроқ, Россиялик ҳужумчи  Дмитрий Барковнинг ҳаракатлари ёқди.

-Клубнинг янги мавсум олдидан мақсадлари қандай?

- Ҳа, албатта! Ўтган мавсумда йўл қўйган хатоларимиз, яъни учрашувларнинг сўнгги дақиқаларидаги эътиборсизликларимиз бизга панд берган. Бугун шулар устида ишлаяпмиз. Асосан жисмоний ҳолатимизни тўғрилашга урғу берганмиз.

-“Локомотив” учун клубларимиз ичида  энг ноқулай рақиб “Пахтакор”ми? Ёки бошқа?

- Тўғрисини айтсам мен учун “Металлург” ва “Машъал” жамоалари асосий рақиблар деб ҳисоблайман.

-Ислом Тўхтахўжаевнинг “Локомотив” клуби билан шартномаси қачон тугайди? Келажак режаси борми?  Хориж клублардан таклифлар борми?

- “Локомотив” билан шартномам ҳали тугамайди. Хориж клубларидан таклифлар бор, аммо мени ва клубни қониқтира оладиган таклиф йўқ. Шунинг учун ҳам ҳозирча “Локо”даман, насиб қилса хориж клубларидан таклиф бўлса, албатта йўқ демасдим.

- Қайсихорижий клублардан қандай таклифлар бўлган?

- Таклифлар бўлган, аммо айрим сабабларга кўра шартномалар тузилмаган. Буни эслашни истамайман.

- Ҳозирги янгиланган раҳбариятдан шахсан кўнглингиз тўляпдими, ўзингиз учун қандай ўзгаришлар ва имкониятлар кутяпсиз?

-Янги раҳбариятдан ҳамма қаторида яхши нарсаларни кутяпман. Кўпроқ футболчиларга ёрдам беришларини, чунки кўпчилик футболчилар шартномалари тугаганидан сўнг  белгиланган пулларини ололмай, сарсон бўлишади. Шу томонларга ҳам эътибор беришса яхши бўларди.

- Миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийси..... (Саволимиз якунланмади).

- Илтимос! Фақат Самвел Бабаян  ҳақида сўраманг!

- Ўзбекистон миллий терма жамоасини хорижлик қайси мураббий бошқаришини истардингиз?

- Пеп Гвардиола (кулади).

- Агар миллий терма жамоамиз учун таркиб тузиш имкониятингиз булганда кимларни асосий таркибда кўришни истар эдингиз?

- Қайси футболчи бўлишидан  қатъий назар яхши формада, кўрсаткичлари яхши бўлган футболчиларни асосий таркибга қўярдим.

Маъмур Пармонов суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:49, 22.01.2018.
Ўқилди: 9649 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.