«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания Кубогидан ўрин олган «Леганес»га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юборади.
Маълумки, футболчи Ла Лига 20-тури доирасидаги «Депортиво»га (7:1) қарши баҳсда жароҳат олган эди.
Marca хабарига кўра, футболчининг чап кўзи остида катта шиш пайдо бўлган. Аммо, у бугунги машғулотда барча билан бир қаторда шуғулланган. «Реал» тиббий ходимларининг хулосасига кўра, Роналду Ла Лигадан ўрин олган «Валенсия»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «Леганес»га қарши дастлабки, сафар ўйинида «Реал» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб баҳси 24 январь куни ўтказилади.