Чили терма жамоаси аъзоси Алексис Санчес расман “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланганидан сўнг, “қизил иблислар”нинг ҳужум чизиғи даҳшатли кўриниш олди.
Эндиликда “МЮ”нинг ҳужум чизиғида Ромелу Лукаку, Златан Ибрагимович, Жесси Лингард, Антони Марьсяль, Маркус Рэшфорд, Хуан Мата ва албатта Алексис Санчес каби футболчилар жуфтлигини кўрамиз.
Тўғри, Моуриньо Матани ҳеч қачон ҳужумда ўйнатмайди, лекин қолган 6 футболчи ҳужумчи амплуасида ўйнашга одатланишган. Лукаку – Санчес ёки Санчес – Златан жуфтлигини майдонда кўриш барбир ўзгача бўлади.
Демак, Санчеснинг “МЮ”даги дебют ўйинини кутамиз.