Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “қироллик клуби”нниг “Леганес”дан мағлубиятга учраб, Испания кубогидан чиқиб кетганидан ғазаб отига минган.
Роналдунинг ўзи мазкур учрашувни юзидаги жароҳати сабаб, ўтказиб юборди. Аммо португалиялик футболчи жамоадошлари Кико Касилья, Ашраф Ҳакими ва Маркос Льорентенинг ўйинларини танқид қилган.
Ҳар уч футболчи ҳам “Леганес”га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушишган ва жамоага фойда келтира олишмаган.
Миш-мишларга кўра, Криштиану клуб президенти Флорентино Пересда бу футболчиларга жазо беришини талаб қилган.
Шундай қилиб, “Реал” мавсумнинг қолган қисмида ЕЧЛ ғолиблиги учун ПСЖ билан курашишига тўғри келади. Парижликларга қарши учрашув мураббий Зинеддин Зидан учун ҳал қилувчиси бўлиши мумкин.