Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Мухлислар “Нефтчи”ни табриклашди

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 2018-йилги Супер лига баҳсларида иштирок этиши маълум бўлди. Дарҳақиқат, бу хабар жамоамиз ва унинг содиқ мухлисларига чексиз қувонч бағшида этди.  25 январь куни эрталабдан фарғоналик мухлислар “Нефтчи” жамоаси футболчиларини табриклаш учун “Нефтчи” СК стадионига етиб келишди. Жамоа аъзолари машғулотлар майдонида кўриниш беришлари билан ҳақиқий байрам бошланди.

Ишқибозлар дўмбира ва карнай-сурнай садолари остида уларни қарши олишди ҳамда машғулотларни тўлиқ кузатиб боришди. Жараён якунлангач, мухлислар футболчиларни бу қувончли воқеа билан табриклашди. Фурсатдан фойдаланган ҳолда, мухлисларни суҳбатга тортдик. Жамоанинг ашаддий мухлисларидан бири Сайдулло Қирғизбоев қуйидагича фикрларни билдириб ўтди.

– Биринчи ўринда, барча “Нефтчи” мухлисларини Супер лигада иштирок этишимиз билан табриклаймиз. Кеча оқшом бу хабарни матбуотда ўқиб жуда ҳам хурсанд бўлдик. Илк хаёлимга келган фикр мухлислар билан бирлашиб, “Нефтчи” қароргоҳига бориш ҳамда жамоа футболчиларини табриклашни режа қилдик. Қийин даврларни бошдан ўтказган футболчиларга руҳий далда бўлиш истагида машғулотларга ташриф буюрдик. Мухлислар номидан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджоновга катта раҳмат айтамиз. Айнан ушбу раҳбарларимиз жамоамизни қўллаб-қувватлашди. Янги мавсумдан умидимиз катта ҳисобланади. Футболчиларга шуни айтмоқчиманки, ўтган йилги натижаларни унутган ҳолда, фақат олға боришсин.

Биз хар доим “Нефтчи” билан биргамиз! Қийин кунларда ҳам ғалабаларга бой дамларда ҳам уларни ёнида бўламиз,  – деди Сайдулло Қирғизбоев

Қудратилло Маҳмудов – “Нефтчи” шонли тарихга эга жамоа эканлигини барчамиз яхши биламиз. Очиғи, Фарғона аҳли “Нефтчи”нинг тақдиридан жуда ҳавотирда эди. Ниҳоят, биз кутган кунлар етиб келди. Ҳозир хурсандчилигимни сўз билан ифодалай олмайман. Мухлислар клуби билан биргаликда янги мавсум учун тайёргарлик ишларини бугундан бошлаб юбордик. Янги мавсумда “Истиқлол”даги ўйинларда “Нефтчи”нинг ҳақиқий 12-ўйинчисига айланамиз ва муваффақиятларда уларга ҳамрох бўлмоқчимиз.

Абдулазиз Абдувоҳидов – Эрталабдан “Нефтчи” машғулотларига келдик. Ҳақиқат ҳам футболчилар бизнинг ташрифимиздан бошлари осмонга етди. Жамоа машғулотларини байрамга айлантирдик. Бу албатта уларнинг кайфиятини кўтарди. Тўғри ҳозир мавсум бошланишига оз қолди. Лекин “Нефтчи” мураббийлари тез фурсат ичида жамоани етарли даражада кучайтириб оладилар деган фикрдамиз. Чунки мураббийлар билан суҳбатда бўлганимизда қисқа вақт ичида таркибни кучайтириш борасида муаммо бўлмаслигини айтиб бизни яна мамнун этишди,- деди “Нефтчи” мухлиси Абдулазиз Абдувоҳидов

“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 18:21, 25.01.2018.
Ўқилди: 4268 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.