Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Ўзбек Пелеси» - Ҳамид Раҳматуллаев таваллудининг 76 йиллиги

Баҳо:
+ | -
"Пахтакор"нинг собиқ футболчиси ва хизмат кўрсатган мураббий бугун 76 ёшини қарши олган бўларди.   "Пахтакор" тарбияланувчиси саналган Ҳамид Раҳматуллаев клубда учинчи авлод вакили саналади. У Биродар Абдураимов, Дмитрий Ан, Владимир Штерн билан бирга футбол сирларини ўрганган. 1962 йил Раҳматуллаев 6-поғона эгалланишида ўз ёрдамини қўшган. Кейинги мавсум эса унга жуда қийин кечган. Жароҳати сабабли футболни тугатиш ҳақида маслаҳат беришган. Лекин бир йиллик танаффусдан сўнг у жамоанинг юқори лигага қайтишига ҳисса қўшиб, 8 учрашувда бир гол муаллифига айланган.   Ҳамид Турғунович "Пахтакор" учун жами 11 мавсум давомида ўйнаган. 1960-йилларда бундай барқарорлик билан фақат унинг дўстлари Геннадий Красницкий ва Биродар Абдураимов ёдда қолган. Ярим ҳимояда ўйнаган Раҳматуллаев ҳамиша сермаҳсул ўйинлари билан ажралиб турган. Ёрқин ўйинлари сабабли уни юртимиздаги ишқибозлар "ўзбек Пелеси" сифатида эътироф этишган.   Футболчилик фаолиятини якунлагач, Раҳматуллаев қадрдон клубида маъмурий ва раҳбарлик лавозимларида ишлади. 1970-йилларнинг иккинчи ярмида афсонавий жамоа шаклланишида иштирок этди. У 1978 йил апрель ойида рўй берган автоҳалокатда ҳаётдан кўз юмган.   2000 йилнинг март ойида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида "Пахтакор" стадионига яқин ҳудудда кўчалардан бирига унинг номи берилди. Ҳамид Раҳматуллаев номи Ўзбекистон футболи тарихига алоҳида битиб қўйилган.   Унинг ўғли Сардор Раҳматуллаев узоқ йиллардан бери Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби сифатида фаолият кўрсатмоқда.   "Пахтакор" футбол клуби жамоа учун катта меҳнати сингган ва клуб шаклланишида фаоллик кўрсатган Ҳамид Раҳматуллаевнинг оила аъзоларига миннатдорчилик билдиради. Унинг хотираси ҳар доим ёдимизда сақланади.
Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 18:33, 28.01.2018.
Ўқилди: 1981 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.