Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Чемпионлар қайтишмоқда! Улар қайси кўчалардан ўтишади? Тантанали кутиб олиш маросими қаерда бўлади?

Баҳо:
+ | -

Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Ўзбекистон U23 терма жамоаси бугун Тошкент вақти билан 23:50да пойтахтимизга етиб келишини маълум қилган эдик.

«Xabar.uz» портали таҳририятига футболчиларимизнинг қайси йўналиш бўйлаб ҳаракатланиши борасида кўплаб сўровлар бўлди.

«Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, чемпион футболчиларимиз жойлашган автобус бугун соат 00.00да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан (терминал-3, маҳаллий) йўлга чиқади ва пойтахтимизнинг Бобур, Нукус, Афросиёб, Ш.Рашидов, Навоий, А.Темур кўчалари бўйлаб «Ўзбекистон» меҳмонхонасига қадар ҳаракатланади.

Соат 00.30да футболчиларни «Ўзбекистон» меҳмонхонаси олдида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. Айтишларича, тадбир очиқ бўлиб, унда барча хоҳловчилар қатнашишлари мумкин.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, эл ардоғидаги санъаткорлар,  ОАВ воситалари, футболчиларнинг яқинлари, Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этишади.

Маълумотларга кўра, футболчиларни кутиб олишга мингга яқин футбол ишқибозлари чиқишади.

Демак, сизда ҳам юқорида берилган йўналиш бўйича қаҳрамонларимизни қутлаш имкони бор. Барча футбол мухлисларини Осиё чемпионларини муносиб равишда кутиб олишга чақирамиз.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 19:57, 28.01.2018.
Ўқилди: 7423 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.