Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Равшан Ҳайдаров: «Терма жамоа ўйинининг ўзгариши ва чемпион бўлишида Оқтўба фожиаси катта таъсир кўрсатди»

Баҳо:
+ | -

Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Тошкент вақти билан пойтахтимизга етиб келишди. «Xabar.uz» мухбири Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаровдан экслюзив интервью олди.

— Осиё чемпионатида эришилган тарихий натижа жамоамизнинг аҳиллиги, ғалабага чанқоқлиги туфайли қўлга киритилди, — деб айтди Равшан Ҳайдаров. — Биз бутун терма жамоа аъзолари — мураббийлар штаби ҳам, футболчилар ҳам бир мақсад йўлида ҳаракат қилдик. Финал учрашувида сўнгги захира имкониятидан фойдаланишдан олдин олдимда иккита йўл бор эди. Биттаси захира дарвозабонни ўйинга тушириб, пеналтилар сериясига тайёргарлик кўриш ёки ҳужумчини майдонга тушириб, қолган 2-3 дақиқа ичида гол уриш. Мен Аллоҳга таваккал қилиб, иккинчи йўлни танладим ва бу қарорим тўғри бўлиб чиқди.

Мухбиримизнинг гуруҳ ўйинларидаги суст, ишончсиз ўйинлардан футболчиларимиз қандай қутулишди, Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида рўй берган фожиа олимпиячиларимизга қандай таъсир кўрсатди, кўпчилик ана шу воқеадан кейин йигитлар ўзгарди дея тахмин қилишаяпти, шу ростми, деган саволига қуйидагича жавоб берди:

— Ушбу фожиа барча юртдошларимиз каби бизни ҳам ларзага солди. ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов терма жамоага айни шу ҳақда мактуб йўллади. Биз бу хатни йигитларга ўқиб бердик. Ўзим ҳам кутилмаган фожиа оқибатида қурбон бўлганлар хотираси учун ҳам кейинги ўйинларда ғалаба қозонишимиз шартлигини уларга айтдим. Йигитлар ҳам рўй берган фожиадан қаттиқ таъсирланишди, сўзларимизнинг аҳамиятини юракдан ҳис қилишди ва буни майдонда исботлашди.

Манба: xabar.uz
Киритилди: 00:38, 29.01.2018.
Ўқилди: 5856 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.