Ўринбосарларимиз “Вилоят ҳокими кубоги-2018”ни ғалаба билан бошлашди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари “Турон”га қарши учрашувда ҳужумкор футбол намойиш этишди. Илк дақиқалардан вакилларимиз олдинга ташланишди.
25-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли ҳужум ташкил этишди. Рақиблар қийинчилик билан хавфни бартараф этишди.
Биринчи бўлим давомида ҳар икки томондан голдан тортадиган бир қатор вазиятлар вужудга келишига қарамай, танаффусга жамоалар 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 55-дақиқада рақибларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ўринбосарларимизнинг собиқ аъзоси Аброр Раҳмонов пенальтини аниқ амалга ошириб, “Турон” жамоасини олдинга олиб чиқди.
Орадан икки дақиқа ўтиб, энди рақибларимиз дарвозасига пенальти белгиланди. Иқбол Маликжонов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. 61-дақиқада Дилшод Баратов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоамизни олдинга олиб чиқди.
73-дақиқада ҳисобни ўзгартириш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Захирадан майдонга тушган Хуршид Асқаралиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
Қолган дақиқаларда томонлар бир қатор ҳужумларни ташкил этишди. Лекин дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
Шу тариқа, ўринбосарларимиз турнирни ғалаба билан бошлашди.
“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“С” гуруҳи
1-тур
“Қўқон-1912-2” – “Турон” – 2:1 (0:0)
Ҳакамлар: С. Раҳмонов, Ж. Ҳакимов, М. Ваҳобов.
Голлар: Иқбол Маликжонов- 57 (пен), Дилшод Баратов-61. – Аброр Раҳмонов-55 (пен).
“Қўқон-1912-2”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Рамзбек Исақов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 10. Иброҳим Мухторов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 22. Мўмин Содиқжонов, 26. Сардор Исақов, 29. Иқбол Маликжонов.
Захира: Муҳаммадали Собиров, 11. Исмоил Толипов, 18. Беҳзод Каримов, 23. Хуршид Асқаралиев, 24. Маъмур Раҳимов, 31. Шукур Мўминов, 33. Аваз Юсуфжонов.
“Турон”: 1. Сухайл Жўраев, 2. Абдулла Абдурашидов, 4. Жасур Юлдошалиев, 5. Мирзоҳид Акбаров, 6. Мирзоҳид Аҳмедов, 7. Асад Комилов, 11. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 12. Миржалол Жўралиев, 21. Азиз Исомиддинов, 22. Ҳасан Расулов, 23. Ойбек Мирзоҳидов.
Захира: 10. Имин Иминов, 14. Муҳаммад Юсупов, 15. Аброр Раҳмонов, 17. Ўлмас Раҳмонов, 19. Исмоил Охунжонов, 20. Алишер Омонов, 35. Жавоҳир Ҳалимов.