Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Носир Отақўзиев 34 ёшда!

Баҳо:
+ | -

Бугун "Қўқон-1912" сардори Носир Отақўзиевнинг туғилган куни. Тажрибали ҳужумчи бугун ўзининг 34 ёшини қарши олмоқда. Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва  мухлислар номидан Носирбекни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, футболчилик фаолиятида омадлар тилаб қоламиз.

Қуйида унинг фаолиятига доир қизиқарли мақолани ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Фаолиятининг бошланиши
Носирбек Отақўзиев 1984 йил 30 январь куни Риштон туманида туғилган. Футболчилик фаолиятини Қувасойнинг “Цементчи” жамоасида бошлаган. Ушбу жамоадаги ёрқин ўйинлари орқали Юрий Саркисян назарига тушган ҳужумчи тез орада “Нефтчи” таркибига келиб қўшилади. Носирбек “Нефтчи”га келганида жамоанинг ҳужум чизиғидаги рақобат кучли эди. Шунга қарамай, ёш ҳужумчи ўзини йўқотиб қўймайди ва “Нефтчи”нинг етакчиларидан бирига айланади. Фарғонадаги тўрт йиллик фаолияти давомида Отақўзиев 116 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 48 та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Чемпионат тўпурари
2009 йилги мавсум арафасида “Нефтчи”ни тарк этган тажрибали ҳужумчи Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси сафига бориб қўшилди. У ерда 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобидаги голлари сонини яна тўртага кўпайтириб олди.

2010 йил Носир Отақўзиев ҳаётида унутилмас бўлди. “Олмалиқ” жамоасида ўйнаган ҳужумчи мавсум давомида 13 та тўп киритиб, Алишер Холиқов билан бирга Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлди.

Катта муваффақиятлар
2011 йилги мавсумни Носирбек мамлакатимизнинг яна бир номдор жамоаси “Насаф” таркибида ўтказди. У ерда Отақўзиев фаолиятдаги энг ёрқин дамларни ўтказди. 2011 йилда “Аждарлар” ОФК кубогини қўлга киритишди. Ғолиб жамоа сафида Носир Отақўзиев ҳам бор эди.  

“Нефтчи”га қайтиш
Айни дамда “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Носир Отақўзиев 2012 йилнинг иккинчи яримини “Олмалиқ”да ўтказди. 2013 йилнинг биринчи даврасида “Гулистон” клубида тўп сурди. 2013 йилнинг иккинчи ярмидан эса Отақўзиев яна “Нефтчи”га қайтди.

2015 йилдан эса “Қўқон-1912” жамоаси аъзосига айланди. Шу кунга қадар Носир Отақўзиев чемпионат баҳслари давомида 105 та тўп киритиб, айни дамда фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида энг сермаҳсул ўйинчи бўлиб турибди. Отақўзиев ҳар бир мавсумда рақиблар дарвозасига йўл топа олган.

Носир Отақўзиев қўқонлик мухлисларнинг ёқимтойига айланганини ҳам эътироф этмасдан иложимиз йўқ. Айнан унинг голлар жамоамизга муҳим ғалабаларини келтирган.

Айтганча, Носирбек Отақўзиев уч марта Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Унинг кейинги фаолиятида ҳам омадлар тилаб қоламиз.

Яна бир бор туғилган кун муборак, Носирбек!

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 07:24, 30.01.2018.
Ўқилди: 3047 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6128]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2975]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2936]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2548]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1985]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1894]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1869]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1719]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1505]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1502]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик