Кириш Регистрация
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 2-1 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал 0-1 Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор 4-2 Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 14:18 Герта 2-0 Айнтрахт Брауншвейг
20/04 14:18 Вольфсбург 2-2 Фрайбург
20/04 14:18 Майнц 2-0 Нюрнберг
20/04 14:18 Бавария 5-2 Вердер
20/04 14:18 Ҳоффенҳайм 0-0 Айнтрахт Ф
20/04 14:21 Байер 2-2 Боруссия Д
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм

Умид Аҳмаджонов Бобур Шодиев билан бирга Қатарга жўнаб кетди

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионлигига эришиб, юртимизга қайтганидан кейин пойтахтимизда уларни тантанали равишда кутиб олиш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпя Қўмитаси президенти, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Осиё чемпионларини кутиб олиш маросимида иштирок этиб, футболчиларимиз ва мураббийларга ана шу юксак натижа учун чексиз миннатдорчилик билдирди ва уларни чемпионлик билан қутлади.

Кеча 29 январь куни эса футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини Осиё чемпионатига кузатиш маросими ўтказилди. Ушбу маросимда иштирок этган Умид Аҳмаджонов футзалчиларимизга ҳам Ўзбекистон ОТЖ йўлини тилаб, халқимиз улардан ҳам Осиё чемпионатида юксак натижалар кутаётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол Ассоциацияси футзалчиларимизга қитъа чемпионатида муносиб иштирок этиш ва чемпионликка эришишлари учун зарур бўлган барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканини ҳам маълум қилди. 

Бугун эса Умид Аҳмаджонов Осиё чемпионлар лигаси плей-офф баҳсидан ўрин олган “Ал-Гарафа”га қарши учрашувда Ўзбекистон вакили бўлган “Пахтакор” жамоасини қўллаб-қувватлаш учун ЎФА Ижроқўми аъзоси, "Пахтакор" ФК президенти Бобур Шодиев билан бирга Қатар пойтахти Доҳага йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ плей-оффидан ўрин олган “Ал-Гарафа” – “Пахтакор” учрашуви Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:26, 30.01.2018.
Ўқилди: 4875 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик