«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Тоттенхэм»га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйин ўтказиб юборилган кулгули голларимиз билан бошланди. Ушбу голлар майдондаги воқеаларни тезлаштириб юборди ва «Тоттенхэм» ўзи истагандек футбол намойиш этди.
Ҳа бугун кучли рақибга тўқнаш келдик, аммо таъкидлаб ўтганимдек, кулгули голлар ўтказиб юбордик.
Биринчи гол жуда тез юзага келди шогирдларим майдон марказидан келган тўпни томошабин сифатида кузатиб қолишди. Жуда ёмон вазият.
Иккинчи гол эса жамоани психологик томондан ўлдирди.
Ғалаба учун гол уриш ва яхши ҳимояланиш зарур бугун жуда ёмон ўйнадик» – дейди Моуриньо.