Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Испания кубоги. «Барселона» дастлабки ўйинда «Валенсия»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ўз майдонида "Валенсия"га қарши Испания кубоги ярим финал босқичининг дастлабки ўйинини ўтказди. Мазкур баҳс мухлислар учун у қадар ёрқин лаҳзаларга бой бўлмади. Ҳар иккала жамоа олдинда жавоб ўйини борлигини ҳис қилган ҳолда, эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўйишди.

Шунга қарамай, Вальверде шогирдлари бутун ўйин давомида ташаббусни ўз қўллларида ушлаб туришди. "Кўршапалаклар" эса тартибли ҳимояланишди ва рақибга голли вазиятларни кўп яратишга имкон беришмади. Каталонияликлар иккинчи бўлим ўрталарида ягона голни уришга муваффақ бўлишди. Месси чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис устун томонга ҳаволатиб узатма берди. Луис Суарес бош билан дарвозани ишғол этди.

Ушбу натижа "Барса"ни қаноатлантирган бўлиши мумкин, аммо бу тўқнашувда интрига ҳали сақланиб турибди. Жавоб ўйини бир ҳафтадан "Месталья"да бўлиб ўтади. Орада эса "Валенсия" "Атлетико"га қарши Испания чемпионати баҳсини ўтказади. Валенсияликлар "Реал", "Барселона" ва "Атлетико"га қарши кетма-кет ўйинлардан кейин "кўк-анорранглилар"га қарши жавоб ўйини олдидан ўзларида етарлича куч сақлаб қола олармиканлар? Буни вақт кўрсатади.

Испания кубоги, ярим финал, дастлабки ўйин
"БАРСЕЛОНА" - "ВАЛЕНСИЯ" 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 67 Суарес.
Барселона – Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Коутиньо, 58), Ракитич (Паулиньо, 68), Сержи Роберто, Бускетс, Иньеста (Пако Алькасер, 73), Месси, Суарес.
Валенсия – Доменек, Рубен Везу, Гайя, Монтойя, Габриэл, Солер (Ферран Торрес, 76), Парехо, Коклен, Перейра (Максимович, 46), Вьетто, Родриго (Санти Мина, 81).
Огоҳлантиришлар: Сержи Роберто (35), Перейра (40), Вьетто (51), Солер (53).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:05, 02.02.2018.
Ўқилди: 7531 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.