Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Умид Аҳмаджонов Андижонда вилояти футбол мутассаддилари ва спорт федерациялари вакиллари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Андижон ишчи гуруҳ билан Андижонга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Кун давомида Шўрбулоқ футбо мактаб-интернати, “Андижанка” аёллар футбол жамоаси, “Соғлом авлод” стадиони, Олимпия захиралари коллежи, “Қўқон-1912” клубига қарашли “Марказий” стадиони билан танишган Умид Аҳмаджонов куннинг охирида вилоят футбол мутассаддилари ва спорт федерациялари вакиллари билан учрашди.

Тадбирни Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Серобиддин Исмоилов очиб берди. Шундан сўнг Умид Аҳмаджонов сўзга чиқиб вилоят спортида юзага келган вазиятга атрофлича тўхталиб ўтди. Энг аввало “Андижон” футбол клуби сўнгги йилларда барқарор ўйин намойиш эта олмасдан вилоятнинг футболсевар мухлисларини ранжитаётганлиги, жамоа олдига ўтган йилги мавсум якунларига кўра гарчанд кучлилар сафига йўлланма олиш вазифаси қўйилган бўлсада буни уддалай олмаганига алоҳида урғу берди.

Бу борада вилолят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Бекзод Каримов ва “Андижон” футбол клуби бош директори Маъруф Абдусаломовларга футбол тизимини қайта кўриб чиқиш ва ишларни тўғри йўлга қўйиш масаласида Ўзбекистон футбол ассоциациясига бир ҳафталик муддатда аниқ таклифлар киритиш вазифасини юклади. Шу билан биргаликда вилоятда футбол тизимини бутунлай янгидан яратиш, футбол мактаб-интернатлари ва олимпия захиралари колежи структураси ҳамда штат жадвалини қайтадан кўриб чиқиш бўйича мутасадди ходимларга топшириқлар берди.

Жумладан, футбол мактаблари  давлат ажратаётган пулларга боқиманда бўлмай, ўзлари истеъдодли болаларни тарбиялаб, кейинчалик уларни бошқа клубларга сотган ҳолда даромад кўришлари кераклигини таъкидлади.

“Давлатимиз футбол мактабларига катта маблағ ажратади. Бизнинг давлатга ўхшаш давлат бошқа ерда йўқ. Лекин футбол мактаблари давлат берадиган пулга қараб ўтирмай ўзлари ҳам мустақил равишда даромад кўришни йўлга қўйишлари керак”, - деди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Андижон вилояти футбол федерацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни мунтазам равишда ОАВда ёритиб бориш бўйича ҳам топшириқ берди.

“Журналистлар ҳам футболни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини беришса, биз бу таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Ҳаммамиз биргаликда ишлаб, Ўзбекистонда футболни янги босқичга олиб чиқишимиз, футбол тизимини тўғри йўлга қўйишимиз керак”, дея қўшимча қилди Умид Аҳмаджонов.

Шундан сўнг МОҚ Президенти олимпия спорт турлари бўйича федерацияларнинг вилоят бўлими масъуллари билан суҳбатлашди. Андижон олимпия захиралари колежи фаолияти танқидий руҳда кўриб чиқилди. Ушбу колеж биринчи навбатда ўз номини оқлаб, фақат олимпия спорт турлари бўйича фаолият олиб боришига алоҳида урғу берилди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Андижон вилояти бўйича вакили Абдулла Зияидов ўз ишига бўлган масъулиятсизлиги сабаб вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига ёш ва шижоатли, спортни чин маънода севувчи, энг муҳими ватанпарвар номзодни тавсия этишни сўраб вилоят ҳокими ўринбосарига мурожаат қилди.

Эндиликда бутун мамлакатимиз бўйлаб олимпия захиралари колежлари Миллий олимпия қўмитаси назоратига ўтиши, ушбу спорт масканларида фақат энг иқтидорли ёшлар таҳсил олиши ва уларнинг асосий вазифаси энг аввало терма жамоаларимизга муносиб номзодлар етказиб бериш бўлиши таъкидлаб ўтилди. Йиғилиш давомида мутасадди ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 07:03, 03.02.2018.
Ўқилди: 2221 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.