Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Умид Аҳмаджонов: «Клубларимиз директорлари Англияда малака оширади»

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берилганидек, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Англияга ташрифи чоғида Англия Футбол Ассоцияцияси раҳбарияти билан учрашиб, келгусида икки Ассоцияция ўртасида ҳамкорлик қилишга ва ўзаро тажриба алмашиш борасида суҳбатлашган ва бу борада икки томонлама келишувга эришилган эди.

Ушбу келишув асосида, Ўзбекистон Футбол Ассоцияцияси Суперлигада иштирок этувчи клублар директорлари, шунингдек, Англиянинг “Эвертон” ва “Арсенал” каби гранд клубларига бориб, у ерда тажриба ва малака оширишлари лозим эди.

Таъкидлаш лозим, бугун ушбу ҳамкорлик доирасида илк келишув амалга оширилди. Унга кўра, Ўзбекистон Суперлигаси клублари, жумладан, “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” “Бухоро” ҳамда “Бунёдкор” клублари директорлари март ойида Англиянинг “Эвертон” клубида малака оширишади. Клублар раҳбарлари “Эвертон”га ташрифи давомида у ердаги инфратузилма ва шароитлар, футбол соҳасида Англияда қўлланилаётган янги технологиялар борасида тажриба тўплайдилар.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистондаги бошқа клублар вакилларини ҳам Англиянинг “Арсенал” клубига малака оширишга жўнатиш учун келишув амалга оширилмоқда. Шунингдек, клублар директорларини Голландиянинг “Аякс” клубига ҳам юбориш борасида айни дамда музокаралар олиб борилмоқда. Бу борада, ҳар иккала мамлакат футбол ассоцияциялари билан ҳамкорлик келишувига эришилган.

Бу келишувлар албатта, мамлакатимизда футбол инфратузилмаси ривожига фойда келтиришини Умид Аҳмаджонов ЎФА расмий сайтига маълум қилди: “Маълумки, Англия футбол инфратузилмаси, академиялар нуфузи ва бошқа бир нечта жиҳатлар борасида дунёда етакчилардан ҳисобланади. Шу боис, Лондонга қилган ташриф чоғида келгусида Ўзбекистондаги клублар директорларини айнан Англияга малака ва тажриба ошириш учун жўнатиш борасида Англия Футбол Ассоцияцияси билан ҳамкорлик келишувига эришдик. Бу, ҳамкорлик асосида Ўзбекистондаги клублар директорлари дунёнинг етакчи футбол давлатларидан бирида тўплаган тажрибасини мамлакатимизда қўллаши ва бу билан Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси ривожига ҳисса қўшадилар деб, бемалол айта оламан”.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:32, 03.02.2018.
Ўқилди: 2980 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.