"Рома" ҳимоячиси Бруно Перес душанба куни эрталаб ўзининг "Ламборжини" русумли автомашинасида ҳалокатга учради.
Футболчидан алкоголли ичимликни аниқловчи текширувдан ўтказилди. Натижада унинг қонида алкоголь нормадан 4 баробар ортиқлиги аниқланди.
Перес 800 евро жаримага тортилди ва бугунги машғулотларни ўтказиб юборди.