Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

«Металлург»: Достонбек Турсунов қайтди, Аббос Отахонов билан шартнома имзоланди

Баҳо:
+ | -

2018 йилги Суперлига баҳслари бошланишига саноқли кунлар қолаётганда мавсум иштирокчилари ўз сафларини мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратишмоқда. Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам бундан мустасно эмас.

Ушбу ҳафтадан маъданчилар таркибида яна икки нафар янги футболчи пайдо бўлди. Жумладан, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида ўтказган ҳимоячи Достонбек Турсунов U-23 Осиё чемпионатидаги ёрқин ғалабалардан кейин қадрдон “Металлург” жамоасига қайтди. Достонбек айнан бекободликлар сафида ўйнаётган кезлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийлари назарига тушганди.

Достон Турсунов билан бирга яна бир Осиё чемпиони – Аббосжон Отахонов ҳам “Металлург” жамоаси сафига келиб қўшилди. Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида улғайиб, ўтган мавсумни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказган Аббос Отахонов “Металлург” билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Биз ҳар иккала Осиё чемпионларимизга “Металлург” сафига хуш келибсизлар, деймиз!

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 12:45, 07.02.2018.
Ўқилди: 3322 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.