“Don Balon” нашрининг ёзишича, Месси Хитой ва МЛС борасида бир қарорга келди.
Таъкидланишича, ҳужумчи “Барселона”даги фаолиятини якунлаган тақдирда ҳам Хитой ёки МЛСга ўтмайди. У футболчиликдаги сўнгги ўйинларини Аргентинада, “Ньюэллс Олд Бойз” жамоасида ўтказишни истамоқда.
Маълумот учун, Хитой клубларидан бири Мессига йилига 100 млн евро маош таклиф қилганди.