“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике “Эспаньол”га қарши учрашув (1:1) даги ҳаракати учун жазоланмайдиган бўлди.
Ла Лига Пикенинг харакатларини мезбон жамоа мухлисларига қарата йўлланмаганини ўрганиб чиқиб шундай қарор қабул қилган. Мусобақа интизом-қўмитаси агар Пикени жазолайдиган бўлса, қолган футболчиларнинг ҳам гол нишонлашдаги ҳаракатлари учун жазолаш керак деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пике мазкур ҳаракати учун 1 ёки 3 та ўйинга четлатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.