Яшил эмас, майдон эди оқ,
«Қорли финал» Хитойда бўлди.
Совуқ эди, сирпанчиқ бироқ,
Юрак шиддат-оташга тўлди.
Оқ майдонда учиб йигитлар,
Рақибга беришмади имкон.
Роса пайтин кутиб шунқорлар,
Кубокни нақд қилишди сўнгги он.
Жамоа ҳужумда беармон,
Гоҳ оқ, гоҳ кўк либосда.
Ҳаракатлар зўр, турли-туман,
Вьетнам ҳам қолди пастда.
Сидоровнинг илк зарбаси -
Ларзага келди бутун стадион.
Силкиди рақиб дарвозаси тўри,
Ўзбек ўғлонлари - чемпион.
Футболимиз уйғонди чоғи,
Тинмасин зафар садолари.
Ўзбек шаъни, ғурури сизлар:
Қаҳратон қиш қаҳрамонлари!!!
Сардорбек ИСРОИЛОВ, Наманган шаҳри.