Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ҳусниддин Ғофуров: “Нефтчи” юқори мақсадларни кўзлаган клуб”

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасидан ижарага олинган иқтидорли ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров Супер лига-2018да “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилади.  Яқинда жамоа билан шартнома тузган Ғофуров Фарғона клуби расмий сайтига интервью берди.

– Асосий мақсадимиз “Нефтчи”ни юқори ўринларга олиб чиқиш ҳисобланади, – деб гап бошлади Ғофуров

– Фарғонадаги тарихий жамоа ҳақида барча яхши билади. Унинг шонли тарихидаги натижаларини такрорлаш бизнинг устивор вазифамиз этиб белгиланган. Жамоа мураббийлари билан гаплашдик. Улар менга ишонч билдиришларини айтишди. Албатта уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

Очиғи, “Пахтакор” билан шартнома тузганимдан сўнг Супер лиганинг бир қатор клублари мени ижарага олиш таклифи билан чиқишди. Улар қаторида “Нефтчи” ҳам бор эди. Хеч иккиланиб ўтирмасдан “Нефтчи”ни танладим.  Чунки бу жамоа мен учун қадрли ҳисобланади.

“Нефтчи” мухлислари бизни қўллаб-қувватлашларини истардим. Футбол мухлислар учун. Биз айнан ишқибозларимизнинг хурсандчилиги учун майдонга ғалаба илинжида чиқамиз. Улар янги мавсумда жамоамизнинг ҳақиқий 12-ўйинчиси бўлишларига ишонаман, – деб фикрларини якунлади Ҳусниддин Ғофуров

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 10:01, 08.02.2018.
Ўқилди: 2544 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик