"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания кубоги яримфиналининг жавоб учрашувида "Валенсия" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Барселона" финалга чиқишга кўникиб қолган мен эса - йўқ. БУ йигитлар учун кетма-кет бешинчи марта финал бўлганидан хурсандман, буни такрорлаш жуда қийин.
"Валенсия" тўпни бизга топшириб қўйишини билган эдик шундай бўлди ҳам. Улар тўпни олиб қўйиш ва қарши ҳужумга таянишди. Биз бўш ҳудудлар изладик ва ундан фойдаландик. Осон бўлмади. Январь жуда зиқ келди.
Пикени алмаштириш? Унда эт узилиши бор, шунинг учун уни ўйиндан озод қилдик", - дейди Вальверде.