"Барселона" марказий ҳимоячилари — Жерар Пике, Самуэль Умтити ва Томас Вермален «Хетафе»га қарши ўйинда иштирок эта олишмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.
Пике ва Вермален жароҳат олган бўлишса, Умтити дисквалификацияни ўташга мажбур бўлади. Шу тариқа, Эрнесто Вальверде ихтиёрида ягона номинал марказий ҳимоячи қолмоқда — бу Йерри Мина.
Катта эҳтимол билан "Хетафе"га қарши ўйинда марказий ҳимоя позициясида Мина ва Серхио Бускетс тўп суришади.