Кириш Регистрация

Месси «Олтин тўп» учун кимлар даъвогар эканини айтди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси қайси футболчиларни «Олтин тўп» учун курашда асосий даъвогар деб ҳисоблашини айтиб ўтди.

«Ҳозирда «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкин бўлган ажойиб футболчилар кўп. Сўнгги йилларда даъвогарлар асосан 2 нафар эди. Ҳозир эса Неймар, Килиан Мбаппе ва Суис Суарес бор ҳамда улар биз билан рақобат қила олади», – деди Месси Daily Mail'га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 10 йилда «Олтин тўп»ни Месси ва «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 5 мартадан қўлга киритишди.

Неймар 2015 ва 2017 йилларда 2 марта кучли учликка кирди. Мбаппе ва Суарес эса ҳали бирор марта топ-3га кира олишмаган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 20:11, 12.02.2018.
Ўқилди: 21073 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.