Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Осиё чемпиони Одилбек Ҳамробеков «Малибу»ни отасига совға қилди

Баҳо:
+1 | -1

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги сайтида Осиё чемпиони, Қаршининг Қаршининг «Насаф» клуби ярим ҳимоячиси Одилбек Ҳамробековдан интервью эълон қилинди.

Наманган вилоятида туғилиб ўсган футболчи «Насаф»да қандай пайдо бўлганини изоҳлар экан, «Навбаҳор»га тактикаси тўғри келмаган»ини айтади.

Футбол сирларини мактабда устозим Маҳмуджон Раҳимов ўргатган. У кишининг тавсияси билан Тўрақўрғонга бордим. «Навбаҳор» футбол мактабида таҳсил олишни режалаштирган эдим. Лекин ўйин тактикам уларга тўғри келмади чоғи, мени мактабга қабул қилишмади. 2011 йил Қаршидаги «Насаф» футбол академиясига йўл олдим ва Қаршида таҳсилни давом эттирдим. Ўшандан буён «Насаф» клуби шарафини ҳимоя қилиб келяпман.

«Шифокорларингга раҳмат дегин»

Икки йил аввалги тиббий кўриклардан сўнг футбол ўйнамай қўйганимда жуда кўп мухлислар ўша вақтларда турли фикрлар билдиришган эди, шу масала юзасидан клубни, шифокорларни айблашди. Бу бўйича кескин танқидлар ҳам бўлган. Мавриди келганда айтай, мен бундай фикрдан йироқман ва ноўрин фикрларга қўшилмайман. Бундай ўйлайдиганларга жавобим шундайки, мени тиббий кўрикдан ўтказгандан сўнг футбол ўйнашдан вақтинча тўхтатишди. Ўша вақтдаги мураббий мени олимпия саралаш учрашувларига олиб кетишга роса ҳаракат қилди. Шифоркорларга кўрсатишди. Даволаниб чиқдим, шунда ҳам шифокорлар рухсат беришмади. Шунда ўзим ҳам саломатлигимга жиддий шикаст етган деб ҳавотирга тушдим. «Насаф» клубига катта раҳмат айтаман, чунки клуб раҳбарлари мени ёлғизлатиб қўймасдан Германияга тиббий кўрикдан ўтказишга юборишди. Германиялик шифокор менга: «Бориб шифокорларингга раҳмат айтиб қўйгин, сени футболдан вақтида тўхтатишибди. Энди аста-аста ўйнасанг бўлаверади» - деди. Хуллас, Германиядан янги умид ва ишонч билан қайтдим, ўзгача бир соғинч билан футбол ўйнашни бошладим, ўз устимда астойдил шуғулландим.

«Президентнинг саҳифасини кузатиб бораман»

Жамоадошларимнинг барчасига раҳмат! Биласиз, футбол якка кураш эмас, жамоавий ўйин ҳисобланади. Барча дўстларим кўмагида шу муваффақиятни қўлга киритдик. Шундай Президентимиз борлигидан фахрланаман! У кишининг «instagram»даги саҳифаларини мунтазам кузатиб бораман. Ўша куни биз ҳақимиздаги илиқ фикрларни эшитиб, ўзимга бўлган ишонч янада кучайди. Ўзимга руҳий далда, кўмак олдим. Оиламдагилар ҳам жуда хурсанд бўлишди. Оддий деҳқон оиласиданман. «Малибу»ни дадамга совға қилдим. Ота-онамизга қанча совға берсак шунча оз.

«Жаҳон чемпионатига албатта борамиз!»

30 миллиондан ортиқ халқимиз жаҳон чемпионатига чиқишимизни шунча йилдан бери орзиқиб кутмоқда. Жамоадошларим ҳам буни ҳис қилиб туришибди. Олдимизда турган ўша марра – жаҳон чемпионатига албатта борамиз! Бунга кучимиз ҳам имконимиз ҳам етади!

Манба: xabar.uz
Киритилди: 12:35, 13.02.2018.
Ўқилди: 9851 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.