Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» деярли чорак финалда!

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги кунда ўзининг энг яхши формасини ушлаб турган "Манчестер Сити" муддатидан аввал Европа чемпионлар лигасининг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди, десак муболаға бўлмаса керак. "Шаҳарликлар" Швейцарияда "Базель" меҳмони бўлишди ва рақибни янчиб ташлашди.

Гвардиола шогирдлари ўйин бошидан ташаббусни ўз қўлларига олиб, аста-секин рақиб дарвозаси томон яқинлашиб келди. Учрашувнинг 14-дақиқасида манкунианликлар бурчак тўпидан самарали фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Швейцарияликлар ўз жарима майдончалари ичида Гюндоганни эътиборсиз қолдиришди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб ҳисобдаги фарқ ошди. Чап қанотдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан қайтарди, аммо Бернарду Силва аниқ зарба билан дарвозабонга имконият қолдирмади.

Кўп ўтмасдан ҳисоб 0:3 кўринишига келди. Фернандиньо томонидан берилган узатма рекошет орқали Агуэрога келиб тушди. Аргентиналик ҳужумчи жарима майдончаси чизиғи устидан зарба бериб, "Базель" посбонини доғда қолдирди.

Иккинчи бўлим бошида Гюндоган чиройли гол муаллифига айланди: Илкай 3 нафар футболчидан ўтиб кетиб, "юмшоқ" зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Жамоалар 7 март куни Манчестер шаҳрида жавоб ўйинини ўтказишади. Амалда эса "Сити" чорак финал йўлланмасини ҳал қилиб қўйди.

ЕЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини
Базель Швейцария – Манчестер Сити Англия 0:4 (0:3)
Голлар: 0:1 – 14 Гюндоган, 0:2 – 18 Бернарду Силва, 0:3 – 23 Агуэро, 0:4 – 53 Гюндоган.
Базель – Вацлик, Сухи, Риверос, Ланг, Лакруа, Диэ, Жака, Эльюнусси (Бюа, 85), Фрай, Штокер (Айети, 71), Оберлен.
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Компани, Уокер, Делф, Гюндоган, Фернандиньо, Бернарду Силва, де Брюйне (Сильва, 63), Стерлинг (Сане, 57), Агуэро (Данило, 85).
Огоҳлантиришлар: Жака (38), Фернандиньо (59), Диэ (89), Гюндоган (89).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:31, 14.02.2018.
Ўқилди: 4892 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.