Бенжамен Менди «Манчестер Сити»га жорий мавсум аввалида ўтганди. Тез орада у клуб фанатларининг ёқимтойига айланди.
Эсингизда бўлса, «шаҳарликлар» футболчи учун «Монако»га 50 миллион фунт стерлингдан кўпроқ тўлашганди.
Франциялик футболчи «Сити»га ўтганидан сўнг клуб спорт директори Чики Бегиристайн қуйидагиларни айтиб ўтганди:
- Бенжамен қанот ҳимоячилари учун керак бўлган барча хусусиятларга эга футболчи. Ёш бўлишига қарамай, катта тажрибага эга. У жаҳоннинг энг яхши қанот ҳимоячилари сирасига киради. Биз унинг номзодини кўпдан буён ўрганиб чиқаётгандик. Унинг «Манчестер Сити»га ўтганидан хурсандмиз.
Ўз ўрнида Бенжамин Менди ҳам «Монако»дан Англия клубига ўтганидан хурсандлигини яширмади.
- «Манчестер Сити» сафига қўшилганимдан мамнунман. Бу Европанинг етакчи клубларидан биридир. Гвардиола ҳужумкор футбол тарафдори. Ишончим комил, биз юқори мараларни забт этамиз. Хориж жамоасида ўйнашни истардим. Гвардиола эса қарор қабул қилишимда катта роль ўйнади.
Бу ердалигимдан фахрланаман. Жаҳоннинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси бўла оламанми? Нимага бўлмас эканман? Агар тинимсиз меҳнат қилсам ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу мавсумдаги мақсадимиз? «Сити» билан икки-учта совринни қўлга киритиш.
Бенжамен фақат Пеп Гвардиола билан ишлашни орзу қилган.
- Қайсидир вақт уни кетишдан тўхтатиб турдик. Кейин яна бир мавсум қолса керак деб ўйладик. Лекин Бенжамен «Йўқ, Вадим, мен «Сити»га ўтиб Гвардиола билан бирга ишламоқчиман», деб жавоб берди.
У агар «Челси» бўлганида қолиши мумкин эди. Бироқ Гвардиола билан ишлаш имкониятини йўққа чиқармоқчи эмасди», — деганди «Монако» раҳбари Вадим Васильев L~Equipe нашрига берган интервьюсида.
Менди «шаҳарликлар» сафига қўшилиши билан майдонга тушмади. Чунки унинг...
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.