“Челси” аъзоси Эден Азар Мадриддан яшаш учун уй қидирмоқда.
Испан нашрларининг ёзишича, 27 ёшли футболчи мавсум якунлангач, “Реал”га ўтишга қарор қилган. Шу боис у ҳозирданоқ Испания пойтахтидан ўзи учун уй излашни бошлаб юборган.
Азар жорий мавсумда жами 36 та ўйинда 15 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.