“Ливерпул” афсонаси Стивен Жеррард собиқ жамоаси ҳақида фикр билдирди.
“Мане “Ливерпул”га тезлик ва аниқлик бағишлайди. Фирмино эса тўпни жамоада ушлаб туриш вазифасини бажаради. Шунингдек, Салоҳ деган футболчи борки, у гол уриш учун туғилган. Бу “Ливерпул” — жуда кучли жамоа. Унинг ютуғи шундаки, футболчиларда худбинлик йўқ. Тўп доим бир футболчидан иккинчисига ўтиб туради. Ким қулай позицияда турган бўлса, тўп, албатта, унга оширилади”, деди Жеррард.