АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди. Ушбу эътирофга “Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро муносиб дея топилди.
Аргентиналик моҳир футболчи ўтган ой тўрт учрашувда бешта гол урганди. Агуэро 27-тур доирасида “Лестер”га қарши ўйин (5:1) да покер (4 та гол) муаллифига ҳам айланган.