«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Поль Погба билан боғлиқ вазиятга тўхталар экан, сўнгги пайтларда тарқалган миш-мишларни инкор этди.
«Погбанинг номидан гапиришим мумкин. У сўнгги баҳсларда яхши ҳаракат қила олмаганини тан олди.
Орамиз бузилгани ҳақидаги миш-мишларингиз эса бу жуда катта ёлғон. Бу ҳақида гапиришни ҳам истамайман.
Поль жамоага керак. У йўқми демак, бу яхши эмас. Ундан фаолроқ бўлишини сўрайман. Чунки ўзи айтиб ўтганидек ҳақиқатдан ҳам охирги баҳсларда яхши иштирок эта олмади» – дейди Моуриньо.